Истиқлолимизнинг 23 йиллигига Ёқуббек Қудратовдан мусиқий туҳфа
Сана: 29.08.2014
4110
қайноқ
Она Ватанимиз – Ўзбекистон бу йил ўзининг 23 йиллик озодлик байрамини нишонлайди. Бу кун барчамиз учун азиз ва қадрлидир.
Эстрадамиз вакиллари мазкур санага атаб кетма-кет қўшиқлар куйлаб, дилларидаги эзгу ниятлари-ю муҳаббатларини изҳор қилмоқдалар. Ана шундай хонандалардан яна бир Ёқуббек Қудратовдир.
“Ватан” дея номланган қўшиқ илк марта “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали жаранг сочди. Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо қаламига мансуб шеърга Аҳмад Хожиматов мусиқа басталаган.
Таронадаги ҳар бир сатр таъсирчан мазмундалиги билан ажралиб туради. Буни тингловчилар ҳам эътироф этишди.
Бундай мазмундаги қўшиқлар кўпайишига тилак билдирган тингловчилар Ёқуббек Қудратовга ижодий омадлар тилашди.