Машҳура Эргашевадан "Айлана-айлана"
Ёқимли овоз соҳибаси, қўшиқлари билан мухлислар қалбидан жой олган Машҳур Эргашева айни кунларда иккита қўшиқ устида ишламоқда. Улардан бири хоразмча бўлиб, ҳозирча номи сир тутилаётган таронани хонанда хоразмлик мухлислари илтимосига биноан яратмоқда.Бугун эса Машҳура Эргашеванинг яна бир янги ижод намунаси бўлган "Айлана-айлана" номли қўшиқ "Ўзбегим таронаси" радиосининг премьера дастурида илк бора жаранг сочди. Бошловчи Раъно Алимова билан телефон орқали боғланган тингловчилар янги тарона уларга маъқул келганини ва Машҳурага муваффақиятлар тилашларини билдиришаркан, хонанданинг меҳнати бесамар кетмаганига амин бўламиз.
Айтиб ўтишимиз лозим, "Айлана-айлана" композицияси попури йўналишида тайёрланган бўлиб, унинг сўзи, мусиқа ва аранжировкаси муаллифи истеъдодли ижодкор Муродилла Ҳакимовдир. Хонанда мазкур тарона учун ҳозирча видеоклип яратиш нияти бўлмаса-да, тез кунларда яна кетма-кет янгиликлар билан мухлисларини ҳушнуд этишидан хабардор этди. Марҳамат, янги таронани тинглаб, сиз ҳам ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиринг.