Гулсанам Мамазоитованинг “Ошиқлар”и туркча талқинда
Сана: 05.04.2021
1655
Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ҳам мухлислари учун ажойиб совға тайёрламоқда. Хонанданинг “Ошиқлар” таронасини тингламаган, билмаган киши бўлмаса керак. Бугунги кунгача тингловчилар тилидан тушмайдиган ушбу мусиқий асарни Гулсанам Мамазоитова турк тилида ижро қилди. Яқин кунларда намойиш этиладиган мазкур қўшиқнинг туркча талқини ҳам асли каби мухлислар қалбини забт этса ажаб эмас. Тинглаганингиздек, олдинда севимли хонандаларингиздан кетма-кет премьералар сизларни кутмоқда. Шундай экан, бизни кузатиб боринг ва асло йироқлашманг.