Райҳондан тез кунда янги тарона
Сана: 05.04.2021
1466
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон навбатдаги қўшиқ устида иш олиб бораётганини маълум қилди. Райҳон учун янги, аммо мухлислари учун таниш бўлган бу мусиқий асар кўпчиликни қувонтириши кутилмоқда. “Тез кунларда сизларга янги таронамизни тақдим этамиз. Ишончим комилки бу қўшиқни сиз биласиз?” – деди хонанда инстаграм ижтимоий тармоғида қолдирган маълумотида. Қўшиққа тўхталадиган бўлсак, Райҳоннинг бу хушхабаридан сўнг, унинг кузатувчилари таронадан парча тинглаб, Ясмин ижросидаги “ О лайли” композицияси эканини англашди. Демак, бу қўшиқни тез кунларда Райҳон ижросида тинглаш имконига эга бўламиз ва унга омад тилаган ҳолда хабарларимиз давомида Гулсанам Мамазоитованинг ижодига назар соламиз.