Улуғбек Раҳматуллаевдан янги тарона - “Бир дона”

Сана: 02.11.2016 7888

Улуғбек Раҳматуллаевдан янги тарона  - “Бир дона”

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев айни дамда 9-ноябрь куни старт олиши кутилаётган “Қирмизи олма” номли яккахон концерт дастурига катта тайёргарлик олиб бормоқда. Тинимсиз ижод  билан банд бўлишига қарамай, у концерт дастури учун тайёрлаб қўйган янги қўшиқларидан бирини тақдим этишни лозим топди. “Бир дона” деб номланган тарона бугун “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали тингловчилар ҳукмига ҳавола қилинди. Ижобий фикрлар билан қаши олинган қўшиқ Зуфар Давлатов сўзи ва мусиқаси билан яратилган бўлиб, Жасур Бадалбоев томонидан мусиқий сайқал берилган. Мазкур композицияни тақдим этиш билан бирга хонанда “Ўзбегим Таронаси” радиосига ташриф буюрди ва тингловчилар билан концерт олдидан жонли суҳбат қурди.

Улуғбек Раҳматуллаевдан янги тарона  - “Бир дона”

Марҳамат сиз ҳам Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Бир дона” қўшиғига баҳо беринг. Ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol