Отабек Мадраҳимовдан яна янги тарона “Мажнунинг бўлай”

Сана: 28.08.2014 3465

Ўзбегим таронаси радиосида яна янги премьера. Отабек Мадраҳимов томонидан тақдим этилган “Мажнунинг бўлай” таронаси муҳлислар олқишига сазовор бўлди десак муболаға бўлмайди.

 Матн ва мусиқа Отабек Мадраҳимовнинг ўзига, аранжировка эса Ботир Алиевга тегишли бўлиб, тарона ҳонанданинг  услубига мос тарзда ёзилган.

Ижодкорнинг айтишича қўшиқнинг яралишига муҳаббат тарихлари сабаб бўлган экан.

 

 

Таниш-билишлар, дўстлар, ён-атрофдагиларни ҳаёт тарзини кузатар эканман, улар билан суҳбатлашар эканман, нима учун айнан шулар ҳақида куйламаслигим керак деган ҳаёл келди ва буларни ҳаммасини жамлаган ҳолда ана шу қўшиқни яратдим дейди ижодкор. Тарона тугаганидан сўнг тингловчилар томонидан  илиқ сўзлар ва ташаккурлар эшитган ҳонандани янада ҳаяжон босди. Ва ижодида бир неча йил танаффус бўлишига қарамай ўзининг ҳақиқий муҳлислари, тингловчилари борлигидан қувониб, энди ижод қилишдан тўхтамайман дея сўз берди.

 

 

Сайтимиз орқали Отабек Мадраҳимовнинг “Азизам” деб номланган видеоклипини ҳам томоша қилишингиз мумкин.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol