Тез кунларда “Ўзбегим таронаси” радиосида “Шод” гуруҳининг янги “Волшебные города” қўшиғи премьераси ўтказилади
Эстрадамизнинг севимли юлдузларидан бири бўлмиш “Шод” гуруҳи ўзининг янги “Юрак” деб номланувчи таронасига ишланган клипни яқиндагина ўз мухлислари эътиборига ҳавола этди.
Мазкур сокин қўшиқга оператор Нозим Толипов томонидан клип суратга олинди. Тасвирга олиш ишлари 3 кун давомида тоғ ёнбағирларида, Олмалиқ шаҳри ва пойтахтимизнинг гўзал масканларида бўлиб ўтди. “Юрак” таронасининг мусиқа ва матн муаллифи - Шухрат Умаров, аранжировкачи – Жасур Бадалбоев.
Мазкур клип трeк жанрида суратга олинган бўлиб, уни томоша қилган ҳар бир инсон беихтиёр ўзининг қалбида ўтган кечинмаларини кўз олдига
келтиради.
Тез кунларда “Ўзбегим таронаси” радиосида “Шод” гуруҳининг янги “Волшебные города” қўшиғи премьераси ўтказилади. Бу тарона юртимизнинг барча шаҳарларини мадҳ этувчи куй бўлиб, гуруҳ йигитлари уни мустақиллигимизнинг 23 йиллига бағишлаб тухфа этишни мақсад қилишган. Премьера дастури давомида “Шод” гуруҳи ўзининг яна 2 та янги, рақсбоп тароналарини мухлислар эътиборига ҳавола этиш ниятида.
Яна бир янгилик, севимли гуруҳимиз яқин кунларда навбатдаги янги “Алвидо” деб номланувчи таронага клип суратга олишни режалаштирган. Қўшиқ матни Ирода Қурбонова томонидан ёзилган. Мусиқа муаллифи эса Шухрат Умаров. Аранжировка Жасур Бадалбоев томонидан тайёрланган.