"Ўзбегим аёли-2021" Миллий мукофоти соҳибаларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Сана: 04.03.2021 1133

"Ўзбегим аёли-2021" Миллий мукофоти соҳибаларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театрида “Milliy” телеканали томонидан таъсис этилган “Ўзбегим аёли – 2021” миллий мукофотини топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда фидокорона меҳнати билан Ватан равнақига ҳисса қўшаётган, жамоатчилик орасида фаоллик кўрсатаётган, шу билан бирга мураккаб кечган пандемия шароитида ҳам муносиб хизмат қилган юртимиз аёлларидан бир гуруҳи тақдирланди. Улар учун гала-концерт ҳам ташкил этилди. Таниқли хонандаларнинг чиқишлари  тантанали маросим иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.   Мукофот эгаларини қутлаймиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol