Даврон Эргашевдан қайта сайқалланган тарона – “Райҳон”
Истеъдодли хонанда Даврон Эргашев ҳамкасбларидан қолишмаган ҳолда ижодий изланиш билан банд. Янги қўшиқ ва видеоклиплар устида иш олиб бораётган хонанда бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали янги ижод намунасини тақдим этди. “Райҳон” деб номланганган бу қўшиқни мухлислар илиқ қарши олишди. Мазкур тарона ўн олти йил олдин куйланган бўлиб, хонанданинг 1999-йилда сотувга чиқарилган илк альбомидан жой олган. Мухлисларнинг талаб ва истакларига биноан қайта куйланган бу ижод маҳсулининг сўзи Иброҳим Жияновнинг қаламига мансуб. Мусиқаси эса марҳум устоз санъаткор Толиб Кулиевга тегишли. Унга Жамшид Гаффаров томонидан мусиқий сайқал берилган.
Ҳали бу хаммаси эмас. Айни дамда хонанда янги “Рўпарамда” деб номланган альбоми устида иш олиб бормоқда. Бу тўпламдан жой оладиган 14 та янги тарона тайёр. Демак, тез кунда Даврон Эргашевдан кетма-кет янги қўшиқлар билан бирга альбом тақдимотини ҳам кутиб қоламиз. Ҳозир эса бутунлай янгича талқинда куйланган “Райҳон” таронасини сайтимиз орқали тингланг ва баҳо беринг!