Юлдуз Усмонованинг концертига саноқли кунлар қолди

Сана: 04.03.2021 1271 қайноқ

Халқимизнинг севимли хонандаси Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига саноқли кунлар қолди. 10 март кунидан старт оладиган “Юрак” номли дастурга жудам қизғин ва катта тайёргарлик кетмоқда. Маълумки, Юлдуз Усмонова ҳар йили концертини ўзига хос ёндашув билан ўтказади. Бу йил ҳам бетакрор дастур бўлиши тайин. Янги ва дилга яқин қўшиқлар, рақслар дастаси ва баҳорий совғалар сизни кутмоқда. Ҳақиқий баҳор туҳфасига айланадиган концертдан алоҳида репортажни кутиб қолинг.  Биз эса примадонна Юлдуз Усмонова ва уларнинг жамоасига куч ва қувват тилаб янгиликларимизни якунлаймиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol