Режиссёр Ёлқин Тўйчиев янги фильм устида ишламоқда

Сана: 02.03.2021 2063

Режиссёр Ёлқин Тўйчиев янги фильм устида ишламоқда

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Эврилиш”  бадиий фильми суратга олинади. Фильмни халқаро мукофотлар лауреати, маҳоратли режиссёр Ёлқин Тўйчиев суратга олмоқда. Ҳозирда ижодий гуруҳ Мисрнинг Коҳира шаҳрида кинофильмнинг тасвирга олиш объектлари билан танишишмоқда. Мазкур фильмда бир инсон ҳаётида кечган синовли дақиқалар ва унинг руҳий кечинмалари ҳикоя қилинади. Постановкачи режиссёр ва сценарий муаллифи Ёлқин Тўйчиев, постановкачи оператор Рустам Муродов. Фильмда Баҳром Матчонов, Журабек Арзиев, Игорь Бухаидзе, Евгений Москвичев, Сардор Нозимов, Сабина Асанова, Санобар Ҳақназарова каби маҳоратли актёрлар турли характердаги ролларни ижро этишади. Фильмнинг суратга олиш ишлари Ўзбекистон, Афғонистон, Қозоғистон, Россия, Миср ва Англия давлатларида бўлиб ўтади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol