Ёқутжон Ражабовдан янги тарона ва видеоклип

Сана: 07.09.2015 2789

Ёқутжон Ражабовдан янги тарона ва видеоклип

Яқиндагина сайтимиз орқали “Вой омон” композициясини тақдим этган Ёқутжон Ражабов айни дамда бир қатор тароналар устида иш олиб бормоқда. Улардан бири “Кел-кел”  деб номланган тарона бўлиб, бугунги кунда тайёр ҳолатга келди ва сайтимиз орқали мухлислар эътиборига ҳавола этмоқда. Дилшод Аҳмадшоҳ сўзи билан яратилган мазкур тарона мусиқаси ва аранжировкасини Сарвар Раҳматхўжаев амалга оширган. Композицияга Дилмурод Агзамов томонидан видеоклип ҳам суратга олинган.

Бу ҳали хаммаси эмас. Хонанда тез кунда яна бир қўшиғини тақдим этишни режалаштирган. Номи сир тутилаётган ушбу тарона мухлислар учун ажойиб совға бўлиши кутилмоқда.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol