Маҳлиё янги қўшиқ ёзди
Сана: 24.02.2021
1833
қайноқ
Ҳам хонандалик, ҳам актрисалик фаолияти билан халқимизга таниш бўлган Маҳлиё шу кунларда қизғин ижод билан банд. “Қачон янги қўшиқ эшитамиз” деб хонандадан сўраётганлар учун Маҳлиёнинг ажойиб хушхабари бор. У тез кунда янги таронасини тақдим этмоқчи. Қўшиқ номи “Кел-Кел”. Маҳлиёнинг сўзларига қараганда, мазкур тарона баҳоринг илк кунида премьера бўлиши режалаштирилган. Мусиқий асарнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқасини Фарҳод Мақсудов ёзган. Аранжировканинг устида эса Жасур Бадалбоев ишлаган. Маҳлиёнинг ижод маҳсуллари доимо ўз тингловчиларини топиб келган ва кутилаётган янги тарона ҳам омадли қўшиқларидан бири бўлишига ишонамиз.