Гулсанам Мамазоитова янги тарона ёзди

Сана: 15.02.2021 1240

Гулсанам Мамазоитова янги тарона ёзди

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова янги қўшиқ устида иш олиб бораётгани ҳақида маълум қилди. Ижодий жараёндан бўлишилган видеолавҳа хонанданинг мухлисларини қувонтирди. Биз эса тўлиқроқ маълумот олиш учун хонанданинг менежери Санжар Аҳмедов билан боғландик. Уларнинг берган маълумотларига кўра янги қўшиқ “Сердце лёд” деб номланади. Мусиқий асар Камран Раҳимхўджаев сўзи ва Шавкат Умаров мусиқаси билан ёзилмоқда. Овоз режиссёри эса Дилмурод Маткаримов. Биласиз, Гулсанам Мамазоитованинг ҳар бир таронаси тингловчилар қалбидан алоҳида ўрин эгаллаб келган. Умид қиламизки, янги ижод маҳсули ҳам аввалгиларидек  хит бўлади. Гулсанам Мамазоитовага омад тилаган ҳолда янгиликларимизни якунлаймиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol