Дилноза Исмияминовадан янгидан янги тароналар.
Қўшиқлари билан юракларни забт эта олган хонанда Дилноза Исмияминова янги қўшиқлари билан барчага шодлик улашишга шай турибди.
“Майда майда” номли таронанинг матни Бобур Бобомурод қаламига мансуб, мусиқасини Жамшид Гаффаров яратган. Мазкур янгиликка клип ҳам суратга олинди. Музаффар Эркинов бор маҳоратидан фойдаланиб, минглаб чироқлар ёғдуси аро видеоклип тасвирга туширди. Дилноза Исмияминова иқтидорини намоён этиб, қўшимча хоразмча таронани ҳам тез кунларда муҳлисларига тақдим этади. Cайтимизни мунтазам равишда кузатиб борсангиз қўшиқ ва клип премъералари ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Биз хонанданинг ижодларинигина эмас, балки саломатликларини ҳам сўраб суриштирдик. Маълум бўлишича, ижодкор охирги пайтларда тез-тез шамоллайдиган бўлиб қолди. Бунинг сабаби билан ҳам қизиқдик, ахир санъаткорнинг саломатлиги биз учун жуда муҳим. Аниқланишича, Дилноза Исмияминова озиш мақсадида турли парҳезлардан фойдаланган ва натижада иммунитетини пасайтириб қўйибди. Эндиликда ижодкор пархезларга берилиб кетишни ҳеч кимга тавсия қилмайди. Хонанда саломатлигини мустаҳкамлаш учун шифокорлар тавсиясига кўра махсус дамламалар истеъмол қилмоқда.
Биз хонандага соғ-саломатлик ва ижодларига зафарлар тилаймиз.