Нилуфар Усмонова соғлом турмуш тарзи тарафдори

Сана: 05.02.2021 1408 қайноқ

Нилуфар Усмонова соғлом турмуш тарзи тарафдори

Ўзбек санъатининг гули Нилуфар Усмонова мухлисларини ҳайратлантиришда давом этмоқда. У нафақат ижодига, балки, соғлиғига ҳам катта эътибор бермоқда. Бир сўз билан айтганда Нилуфар соғлом турмуш тарзининг тарафдори. 

Маълумки, хонанданинг спортга бўлган муҳаббати бўлакча, у болалигиданоқ бир нечта спорт турлари билан шуғуллангани ҳам сир эмас. Янги қўшиқлар ёзиш, съёмкалар, оиласи, фарзандлар тарбиясидан ортиб, 3 йиллик танаффусдан сўнг ниҳоят спорт залига қайтди. Шу ва ижодидаги янгиликлар ҳақида хонанданинг ўзи шундай дейди:
-Бир ишни бошлаш ҳамиша қийин бўлади, лекин кимки соғлом турмуш тарзини истаса, ўзи учун белни боғлаб бошлайдилар. Мен ҳам шундай бошладим. Кўринишидан осон ва кулгили, лекин мен учун бу анчагина қийинроқ бўлди. Aвваллари спорт клубларидан чиқмасдан яшар эдим. Мана 3 йиллик танаффусдан сўнг бошлаб олдим. Мен ўзимга старт бердим нафақат спортда, балки бошқа янги йўналишларда ҳам ўзимга ўзим чақирув ташладим. Aлбатта ижодимда ҳам янгиликлар кўп. Шу ўринда охирги чиққан ижод маҳсулим - "Тақдирим" номли ашулам ва унинг клипи ҳақида жудаям кўп илиқ фикрлар эшитяпман, халқимизнинг қўллаб-қувватлашидан ўзимда куч топяпман, ижод қилишга иштиёқим ортяпти. Мана Бир нечта қўшиқларим премьера арафасида турибди. Aлбатта тароналаримни мухлисларимиз тез кунда Ўзбегим таронаси радиоси орқали биринчилардан бўлиб тинглашади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol