Миллион жамоасининг концерти кунлари маълум бўлди

Сана: 04.02.2021 838

Миллион жамоасининг концерти кунлари маълум бўлди

Концерт ва томошаларга рухсат берилганидан сўнг кетма кет концерт хабарларини оляпмиз. Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова биринчилардан бўлиб “Юрак” деб номланган яккахон концерти хабарини берган бўлса, ана энди Миллион жамоаси йилнинг илк концерти кунларини эълон қилди. 

Бу жамоанинг концерт дастури 20-28 февраль кунлари “Халқлар дўстлиги” саройида бўлиб ўтади.  Миллион жамоасининг дастури шов-шувли концерт бўлиши кутилмоқда. “Мавзулар йиғилиб қолган, Жамоа тайёр. Чипталар 5-февралдан бошлаб сарой кассаларида сотилади. 2020 йилги концертга олинган чипталар алмаштириб берилади”- дейди Даврон Кабулов қолдирган хабарида.  Демак Миллион жамоаси айтганидек тушкунликдан чиқиш вақти келди. Ижодкорларга омад тилаган ҳолда янгиликларимизни якунлаймиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol