Ситора Алимжонова миш мишларга ойдинлик киритди

Сана: 02.02.2021 1472 қайноқ

Ситора Алимжонова миш мишларга ойдинлик киритди

Яқиндагина “Гап” деб номланган қўшиғи билан хонандалик соҳасига қўл урган актриса Ситора Алимжонова янги лойиҳалар устида ишламоқда. У айни пайтда иккинчи таронасини ёзяпти. Қўшиқнинг мавзуси, йўналиши ҳозирча сир тутиляпти. Биринчи қўшиқ яхши кутиб олингани сабабли, ундан яна қўшиқлар ижро қилишини сўраганларни бу хабар қувонтирса ажаб эмас. Ситоранинг берган маълумотига қараганда янги ижод маҳсулини клипи билан бирга намойиш этишни режалаштирган. Сизнингча композиция қандай мавзуда, сокинми ёки шўх. Албатта тахминларингизни ижтимоий тармоқларимизда ёзиб қолдиринг.  Ҳа айтганча Ситора Алимжонова мухлислари орасидаги айрим миш-мишларга ойдинлик киритди. Актриса ҳамкасби Суғдиёна Азимова билан урушмагани, актёр Шохрух Ҳамдамов билан яхши муносабатда экани ва уни ҳурмат қилишини айтиб ўтди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol