Муниса Ризаевадан сирли тарона
Сана: 29.01.2021
1699
Хонанда Муниса Ризаева ҳам янги қўшиққа қўл урди. Таронанинг овоз ёзиш жараёни тугатилиб, хозирда мусиқий сайқали устида иш олиб бориляпти.
Номи ҳозирча сир тутилаётган мусиқий асарни ёзишда хонанда, Баҳодир Низомов ва Жасур Бадалбоев билан ҳамкорлик қиляпти. Севги-муҳаббат ҳақидаги ушбу қўшиқ тез кунда оммага тақдим этилади. Нима деб ўйлайсиз Мунисанинг сирли таронаси шўхми ёки сокин? Таҳминларингизни ижтимоий тармоқларимизда ёзиб қолдиришингиз мумкин. Янгиликларимиз ҳозирча шулардан иборат. Бизни кузатиб боринг.