Мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллик байрамига бағишланган давра суҳбати ўтказилди

Сана: 28.07.2017 3071

Мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллик  байрамига бағишланган давра суҳбати ўтказилди

Мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш мақсадида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан эстрада хонандалари иштирокида ижодий давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида таниқли санъаткорлар, “Ниҳол” мукофотининг совриндорлари, ёш эстрада хонандалари таклиф этилиб, мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллигига муносиб тайёргарлик кўриш, янги қўшиқлар яратиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган ижодий ишлар ҳусусида ўзаро фикр алмашинилди.
Бу йилги давлат тадбирига янги-янги қўшиқлар яратиш зарурлиги таъкидланиб, хонандаларга саралаб қўйилган шеърлар тавсия этилди.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси билан яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги, эндиликда нафақат пойтахтда ижод қилаётган шоирлар, балки, барча вилоятларда ижод қилаётган шоирлар билан ўзаро ижодий ҳамкорликни йўлга қўйиб, уларнинг қўшиқбоп шеърларидан намуналарни ҳам хонандаларга тавсия этиб борилиши айтиб ўтилди.

Давра суҳбатида хонандалар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб топишди.

Муассаса директори қўшиқ мавзуларига маълум бир чеклов қўйилмагани, муҳими яратилаётган қўшиқнинг матн ва мусиқаси талаб даражасида бўлиб, савияси жиҳатидан мукаммал бўлишини таъкидлар экан, янги қўшиқлар яратиш санъаткорларнинг бурчи ва вазифаси эканлигини алоҳида уқтирди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol