Дилсўздан дадалар учун совға
Сана: 28.01.2021
1739
қайноқ
“Ниҳол” мукофоти совриндори Дилсўз яқиндагина “Онам” деб номланган қўшиғини тақдим қилган эди. Бу мусиқий асар қисқа вақт ичида анча оммалашишга ва онажонлар кўнглини забт этишга улгурди. Дилсўз бу ижод маҳсулидан сўнг, яна бир нечта лойиҳалар устида иш бошлади. Улардан бири “Дада” деб номланган. Онажонлардан кейин дадажонларни ҳам қувонтиришни истаган хонанда ҳозирда шу таронани ёзиш билан банд. Мусиқий асар сокин йўналишда куйланган. Хонанданинг маъмури берган маълумотларга қараганда Дилсўз яна бир нечта қўшиқларни ёзиб тугатган ва улар ҳам тайёр бўлиш арафасида. Бу қўшиқлар ҳақида ҳам тез кунда тўлиқ маълумотларни тақдим этамиз. Янгиликларимизни Асал Шодиеванинг ижоди билан боғлиқ хабарлар билан давом эттирамиз.