Суриядан қайтган аёл тақдири ҳақида фильм суратга олинади
Сана: 28.01.2021
1963
қайноқ
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Аёл қисмати” номли бадиий фильм суратга олинади. Фильм адашиб Сурияга кетган ватандошларимизни юртимизга қайтариш юзасидан амалга оширилган махсус операция ҳақида. Унда хорижга кетган аёлнинг аянчли тақдири, ватанига қайтишдаги кечинмалари ҳикоя қилинади. Сценарий муаллифлари Дилмурод Масаидов ҳамда Сардор Ҳамроев, постановкачи режиссёр Дилмурод Масаидов, постановкачи оператор Ҳусан Алиев. Ҳозирда фильмни суратга олиш учун жойлар танлаш ва бошқа тайёргарлик жараёнлари кетмоқда.