Улуғбек Раҳматуллаевнинг”Пари”си энди рус тилида
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Пари” таронаси қисфа фурсат ичида оммалашиб, хонанданинг бошқа қўшиқлари сингари хит даражасига чиқди. Қаерга қараманг, шу қўшиқ қулоғингизга чалинади. Хоҳ бозор бўлсин, хоҳ такси, хоҳ уйда. Тинглайверасиз тинглайверасиз. Чунки мухлислар қалбидан муносиб ўрин эгаллаган. Русийзабон тингловчилар эса шу қўшиқни рус тилида тинглаш иштиёқида. Уларнинг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда хонанда “Пари”ни рус тилида куйлашга қарор қилди. Маълумки, хонанданинг ҳар бир хит таронасининг рус тилида ижро қилинган тури бор. Бу истаклардан келиб чиққан анъана десак муболаға бўлмайди. “Пари”ники бўлмаса, асло анъанага тўғри келмас эди. Шундай экан, яқин кунларда ушбу композицияни рус тилидаги талқинининг тақдимотини кутиб қоламиз. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Улуғбек Раҳматуллаев яна 2 та тарона ёзиш учун ижодий жараённи бошлаб юборган. Ушбу қўшиқлар ҳақида батафсил маълумотларни кейинги хабарларимизда тақдим этамиз ва Суриядан қайтган аёл тақдиридан ҳикоя қиладиган фильм ҳақидаги янгиликка назар соламиз.