Ёш ижодкор Далердан навбатдаги туҳфа
Сана: 23.10.2014
5142
қайноқ
Ёш бўлишига қарамай тинмай ижод қилаётган, кетма-кет қўшиқлар яратаётган ва аллақачон ўз мухлисларига эга бўлаётган истеъдодли хонанда Далер бугун “Ўзбегим таронаси” радиосида ўзининг навбатдаги янги қўшиғини тингловчилар ҳукмига ҳавола қилди.
Матни ва мусиқаси Бобур Умаровга, аранжировкаси эса Жасур Бадалбоевга тегишли бўлган “Сени соғиндим” таронаси илк бор фм 101 тўлқини орқали янграши билан тингловчилар томонидан кўплаб телефон қўнғироқлари бўлди ва ижодкорни янги премьера этилган таронаси учун илиқ муносабатлар билдирилди.
Мазкур рақсга чорловчи, шўх ритмларга бой таронани сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг ва сиз ҳам бахо беринг.