Шохрух Мирзо янги қўшиғини тақдим қилади

Сана: 13.01.2021 1182 қайноқ

Шохрух Мирзо янги қўшиғини тақдим қилади

Хонанда Шохрух Мирзо янги қўшиғини тақдим қилади. Тарона номи “Нердасан”. Ушбу мусиқий асар Адолат Полвонова сўзи ва мусиқаси билан яратилган. Темур Раҳмонов томонидан мусиқий сайқал берилган. Хонанданинг маъмури Мурод Ваиснинг берган маълумотларига қараганда, ушбу қўшиққа тез кунда видеоклип суратга олиш режалаштирилган. Хонанда клипни тасвирга туширишда Дилмурод Агзамов билан ҳамкорлик қилмоқчи. Бугун қўшиқ “Ўзбегим таронаси” радиосининг премьера лойиҳаларида жаранг сочади. Демак, премьерани ўтказиб юборманг ва тез кунларда клип жараёнлари ҳақидаги маълумотларни кутиб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol