Ботир Яминовдан янги таронани қарши олинг!
Шу кунларда "Гулим" таронаси ила кўплаб мухлислар дилидан жой олаётган Ботир Яминов янабир янги ижод намунасини тақдим этди.
Аҳрор Ибрагимов ғояси асосида ёзилган тарона "Ўйнасин" дея номланади. Равшан Ҳакимов мазкур қўшиқ учун матн тайёрлаган бўлса, Суннат Аҳмедов мусиқий сайқал берган.
Қўшиқ рақсбоп йўналишда бўлиб, шўх оҳанги билан тингловчи эътиборини торта олади. "Ўйнасин" номли қўшиқ илк марта "Ўзбегим таронаси" радиоси орқали жаранг сочди. Айтиш керак, бу тарона учун тингловчилар томонидан ижобий фикрлар билдирилди. Қўшиқнинг сўзи ва мусиқаси ўзаро ҳамоҳангликда яратилгани эътироф этилди. Мухлислар ижрони ҳам алоҳида таърифлаб, Ботир Яминов ижодига янада юксак парвозлар тилашди.
Хабар берганимиздек, бу қўшиққа клип ҳам суратга олинган. Видеоклип тез кунларда тайёр ҳолатда мухлисларга тақдим этилади.
Шу кунларда Ботир Яминов дили шодликларга тўла. Ижодкорнинг ҳаётида ҳам ёқимли янгиликлар бисёр. Бу ҳақда фурсати етганида албатта хабар берамиз. Бизни кузатишда давом этинг!