"Бошимни тик тутиб юриб боряпман"
Сана: 28.09.2015
3875
Эстрадамизнинг хушовоз хонандаси Ёқутжон Ражабов мухлисларини яна бир янги таронаси билан хушнуд этмоқда. “Юриб боряпман” деб номланган мазкур қўшиқ халқимизнинг севимли тароналари қаторидан жой олиши кутилмоқда. Мусиқий асар Арслон Карим сўзи, Шамсиддин Холмуродов мусиқаси ва аранжировкаси билан яратилган. Сўнги пайтда тинмай ижод қилиб, янги тароналар устида иш олиб бораётган хонандадан тез кунда бир қатор ижод маҳсулларини кутиб қолинг. Ҳозир эса Ёқутжон Ражабов ижросидаги таронани тинглаб баҳо беринг.