БМТ ташкил топганлигининг 75 йиллик маросимида Эркин Воҳидовнинг “Инсон қасидаси” янгради

Сана: 25.10.2020 905

БМТ ташкил топганлигининг 75 йиллик маросимида Эркин Воҳидовнинг “Инсон қасидаси” янгради

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилганлигининг 75 йиллигига бағишланган "UN75" онлайн-тадбирда Ўзбекистон Қаҳрамони, шоир Эркин Воҳидовнинг “Инсон қасидаси”саккиз тилда (ўзбек, қозоқ, турк, араб, инглиз, рус, итальян ва тожик тилларида) дунёнинг машҳур санъаткорлари ижросида янгради.

Қўшиқни яратиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан Марғилонда Ўзбекистон Қаҳрамони, таниқли шоир Эркин Воҳидовнинг музейи ва ижодий мактабининг очилишида Маданият вазири Озодбек Назарбековга кутилмаган бир таклиф билан мурожаат қилишидан бошланган эди. Мамлакатимиз раҳбари, - “Улуғ шоиримизнинг “Инсон қасидаси” беназир асар. Уни бир қанча тилларга таржима қилиб, куйга солиб қўшиқ қилиб айтинглар. Ҳозир ҳам инсон ғояси қанчалар ноёб ва азиз эканлигини одамлар, ёшлар билсин” – дея фикр билдирган эдилар.

Матни “Инсон қасидаси”га асосланган ажиб ва беназир қўшиқ ўзбек, қозоқ, турк, тожик, араб, рус, инглиз, итальян тилларида дунёнинг машҳур санъаткорлари томонидан ижро қилинди.

Қўшиқ ва унинг видеоклипи ҳомийлар маблағи асосида яратилди.

 

Давомийлиги: 9 дақиқа.

Ғоя муаллифи: Озодбек Назарбеков

Матн муаллифи: Эркин Воҳидов

Продюсер: Озодбек Назарбеков

Композиторлар: Нодир Умаров ва Азиз Холмуродов

Мусиқага сайқал берувчилар: Нодир Умаров ва Азиз Холмуродов

Клип режиссёри: Санжарбек Маткаримов

Овоз режиссёри: Дилмурод Маткаримов

Мусиқа муҳаррири: Дилмурод Авазов

Режиссёр: Илёс Дадабоев

 

Ижрочилар:

Дилафруз Рустамова (Ўзбекистон)

Олег Газманов (Россия)

Омиркул Айниязов (Қозоғистон)

Зафар Абдуалимов (Тожикистон)

Рафет эл-Роман (Туркия)

Аҳмад ал-Ҳурайбий (Қувайт)

Алессандро Сафина (Италия)

Озодбек Назарбеков (Ўзбекистон)

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol