Гулсанам Мамазоитова саундтрек куйлади

Сана: 02.03.2020 3480

Яқиндагина янги сериал ҳақида маълумот берган эдик. "Севги" номли ушбу сериал устида сўнгги ишлар олиб борилмоқда. Халқимиз севган хонанда Гулсанам Мамазоитова мазкур кўп қисмли кинолойиҳа учун саундтрек куйлади. Қўшиқ номи "Менинг кўнглим" деб номланади. Жуда ҳам таъсирли ва қалбларга кириб борадиган ижод маҳсули кўпчиликка манзур келиши тайин. Реал воқеаларга асосланган ҳолда яратилаётган сериални кутиб қолинг. Эслатиб ўтамиз, унда бош ролларни Дилноза Кубаева, Рихситилла Абдуллаев, Ситора Алимжонова, Зарнигор Ғаниева ва бошқалар ижро қилган. Фильм режиссёри Дурдона Тўлаганова.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol