Мавлуда Асалхўжаева билан севги шаҳрига сайр этинг
Сана: 10.08.2017
3887
Элимиз ардоғидаги санъаткор Мавлуда Асалхўжаева меҳр муҳаббат лиммо лим бўлган тароналари билан катта-ю кичикни қувонтиришни уддалайди. Халққа яқин қўшиқлари эса ўз тингловчиларини топиб, қисқа фурсатда оммалашади. Бунинг сири эса ана шу уддабуронлик, меҳнат ва албатта ўз касбига, мухлисларига бўлган муҳаббатдир. Хонанда бугун ҳам янги ижод намунаси билан барчани лол қолдирган бўлса ажаб эмас. "Севги шаҳри" номли мазкур тарона илк жарангидаёқ барчага бирдек манзур келди. Аввалги мусиқий асарлари сингари мухлислар қалбидан алоюида ўрин олишига шубҳамиз йўқ.
Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Баҳодир Низомовга, аранжировкаси эса Умид Обидовга тегишли.