Ирода Дилроздан кутилмаган премьера
Сана: 02.05.2019
2084
Хушовоз хонанда Ирода Дилроз янги таронаси билан мухлисларини қувонтирди. Мусиқий асар "Севгим" деб номланади. Қўшиқ Иброҳим Жиянов ва Жасур Абдураҳмонов билан ҳамкорликда яратилган. Хонанда ушбу композицияси ҳам халқимиз қалбидан алоҳида ўрин эгаллаши ва барча тингловчиларга ёқишига катта умид боғлаган. Ўйлаймизки, қўшиқ ижодкорлар учун кутилган натижани беради ва мухлисларнинг севимли тароналаридан бирига айланади.