Юлдуз Усмоновадан 3 та қўшиқ премьераси
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова янги йилни янги шижоат билан қарши олди. Маълумки, янги йил арафасида Устоз санъаткорнинг "Келмади" таронаси тақдим этилган эди. Қисқа фурсатда оммалашган мусиқий асардан сўнг, янги йилнинг илк кунларида яна 3 та қўшиқ "Қорақалпоғим", "Норасида", "Ким билар" номли мусиқий асарлар мухлислар ҳукмига намойиш этилди. Мазкур қўшиқларнинг ҳар бири халқимиз томонидан илиқ кутиб олинди. Бу ҳали ҳаммаси эмас, янги қўшиқлар тақдимоти яна давом этади. Олдинда яна бир нечта қўшиқлар халқимизга армуғон қилиниш арафасида. Шу билан бирга Юлдуз Усмонова март ойида бўлиб ўтадиган концерт дастури учун ҳам бир нечта қўшиқлар яратмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Юлдуз Усмонова 10 мартдан 25 мартгача "Халқлар дўстлиги" санъат саройида навбатдаги концерт дастурини тақдим этади.