Заринадан сокин йўналишдаги тарона премьераси

Сана: 12.08.2014 3567 қайноқ

“Афсонавий” таронаси ва клипи орқали бир неча мухлисларга эга бўлган Зарина ижодидаги навбатдаги таронани тақдим этди.

Бу сафар романтика йўналишида яратилган қўшиқ “Мени кечир” дея номланади. Бу таронани яратишда Зарина Якзон билан ҳамкорлик қилди. Якзонни маҳоратли шоир, бастакор, бундан ташқари, хонанда сифатида ҳам яхши биласиз. 

Заринадан сокин йўналишдаги тарона премьераси

Қўшиқ илк марта “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали премьера қилинди. Қўшиқнинг премьераси учун шахсан Заринанинг ўзи радиога ташриф буюрди.

Заринадан сокин йўналишдаги тарона премьераси

Қўшиқ янграётган вақтда кириб келган Заринанинг ташрифи мазкур лойиҳага янада кўтаринки кайфият баҳш этди. Тингловчиларнинг ўзлари ҳам шахсан севимли ижодкорлари билан мулоқотга киришиш имкониятига эга бўлишди. 

Заринадан сокин йўналишдаги тарона премьераси

 Ижодини дастлаб қўшиқ куйлашдан бошлаган Зарина кейинчалик актрисаликда фаолият олиб борган бўлса-да, ёшлигида дилига тугиб қўйган ниятини амалга оширишга киришди.

Заринадан сокин йўналишдаги тарона премьераси

Тингловчилар томонидан билдирилган илиқ фикрлар Заринанинг ҳаяжонини босиб, кайфиятини янадан кўтарди. Ҳам матн, ҳам мусиқа уйғунлиги, айниқса ижро тингловчилар томонидан юқори баҳоланди. Заринанинг айтишича, бу қўшиққа клип ҳам суратга туширилган. Бу ҳақда батафсил кейинроқ маълум қиламиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol