"Снайпер" фильмини кинотеатрларда кўролмай кутганларга хушхабар
Ўтиб бораётган йилнинг энг шов шувли фильмларидан бири бўлган "Снайпер" картинаси ниҳоят оммага тақдим этилади. Бу ҳақида фильм ижодкорлари маълум қилди. Йил бошида намойиш қилинган картина 6 декабрь куни Youtube видеохостингидаги Ризанова каналига жойлаштирилиши режалаштирилган. Катта қизиқишларга сабаб бўлган мазкур картина, премьерасидан сўнг кинотеатрларга минглаб томошабинларни қайтаргани алоҳида таҳсинга сазовор. Фильмни томоша қилган кўплаб киноихлосмандларнинг билдирган ижобий фикрлар, қолаверса, актёрлар жамоаси, картина ғояси кино асарга бўлган талабни ортишига сабаб бўлгани аниқ. Катта экранларда намойиш қилинган вақт ичида келиб кўролмаган киномухлислар эндиликда саноқли кунлардан сўнг фильмдан баҳра олишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ўткир сюжетли драма жанридаги ушбу картинада бош ролларни маҳоратли актёр Улуғбек Қодиров ва истеъдодли актриса Бону Нур ижро қилган. Қолаверса фильмда Матёқуб Матчонов, Саида Раметова, Беҳзод Муҳаммадкаримов ва бошқа кўпгина томошабинларга ёқадиган актёр ва актрисалар жалб қилинган.