“ЮРАК ЙИҒЛАР” ФИЛЬМИНИНГ ПРЕМЬЕРАСИ ЯҚИН
Шу кунларда премьераси интиқлик билан кутилаётган “Юрак йиғлар” фильмининг илк тақдимоти 8 май куни соат 18:00 да “Алишер Навоий” номли кино саройида бўлиб ўтади.
“Юрак йиғлар” картинасини тайёрланишида режиссёр Акром Шахназров, оператор Бекзод Пўлатов, мантажор Шаҳзод Пўлатов, бош рассом Хусан Пўлатовлардан ташкил топган ижодий жамоа биргаликда меҳнат қилишган. Энг қизиқарлиси, бу ижодкорларнинг бари кино оламида илк бора ўзларини синаб кўришди. Негаки, улар аввал фақат машҳур хонандалар учун ажойиб видеоклипларни тасвирга олишар эди.
Фильмда бош ролларни Сарвар ва Комил, “Диёр” гуруҳи, Зарина Низомиддинова ҳамда Баҳрул Курбанов ижро этишган. Шунингдек, устоз санъаткорлар Жумадулла Раметов ҳамда Муяссар Бердиқуловаларнинг таъсирли образларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Баҳрул Курбанов Рустам образида намоён бўлиши билан бирга, фильм директори ҳамдир.
Унинг айтишича, фильмнинг суратга олиш жаранида иштирок этиш, шунингдек тасвирга олиш ишлари ва турли хил муамоларни ҳал этишни бараварига олиб боришга тўғри келганилиги учун анчагина тер тўкишига тўғри келган. Баҳрул Курбанов фильмда Али образида намоён бўлувчи хонанда Сарварнинг яқин дўсти бўлади.
Маълумотларга қараганда, Рустам қаҳрамони учун кўпгина актёрлар синаб кўрилган. Ҳатто, мазкур роль учун кўпгина тортишувлар ҳам рўй берган экан. Ниҳоят бу образни қойилмақом қилиб, Баҳрул Курбанов ижро этганидан сўнг барча тортишувларга барҳам берилган.
Фильм ижодкорларини маълум қилишча, мазкур картина уч ой давомида суратга олинган. Қишнинг аёзли кунларида, -8 даража совуқ шароитда ижодий гуруҳ тасвирга олиш ишларини амалга оширилган. Айниқса, соҳил бўйидаги кадрларни суратга олиш жараёни жуда ҳам кўп қийинчиликларни туғдирган.
Мана шундай мушкул вазият ва қиийнчиликлар эвазига тайёр ҳолатга келган “Юрак йиғлар” фильмини тез кунларда томоша қилиб, унга ўзингиз муносиб баҳо берасиз...