Рухшона ҳаётий мавзуда қўшиқ яратмоқда

Сана: 28.03.2014 6200

Ҳар бир хонанда қўшиқлар орқали қалбини қамраган кечинмаларни ифодалаб беради. Улар қаторида ҳонанда Рухшонанинг ҳам тароналарини тинглаб туриб ўзгача дунё тасвирини кўрамиз...

Бу дунё самимиятга, меҳр-муҳаббатга бой. Хонанда айнан шу туйғулар билан кетма-кет янги қўшиқларни яратяпти. 4-5 та қўшиқ аллақачон тайёр. Аммо улардан ўз вақти соатида аста-секинлик билан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Янги “Аён” номли тарона эса тез кунларда  тингловчилар эътиборига ҳавола этилади. Матнини Ғайрат Жонодилов, мусиқасини Муродилла Ҳакимов яратган мазкур ижод маҳсули сокин наволар таратади ва дўстлик мавзусини ўз ичига олган. Ҳаётий мавзудаги ушбу тарона ғояси Рухшонанинг ўзига тегишли. Ҳонанданинг айтишича, бу қўшиқни тинглаган ҳар бир инсон балки ўз ҳаётида рўй берган ана шундай воқеаларни ёдга олиши мумкин. Сабаби ҳар биримиз ҳаётда содиқлик ва сотқинлик каби ҳолатларга дуч келганмиз. 

Кун бўйи овоз ёзиш студиясида ижод қилаётган Рухшона яна концерт дастурига тайёргарлик ҳам кўряпти. “Қандай концерт?” саволига жавоб: Ижодкор 14-15-16 апрель кунлари Андижон шаҳрида яккахон концерт дастурини  муҳлисларига тақдим этиш истагида.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol