Шоҳзамон Ҳиндистон воқеасини давом эттиради
Шоҳзамон қадимий исмларни тиклашни мақсад қилган кўринади. “Ҳиндистондан хат” ва “Арзанда Анзират” номли қўшиқлар ижрочиси бўлган Шоҳзамон кутилмаган сарлавҳадаги тароналарни тайёрламоқда.
Яқинда Шоҳзамон Қўзигул исмли мухлиса қизнинг илтимосига кўра, унинг исмига атаб қўшиқ куйлади. “Қўзигул” дея ном олган қўшиқнинг матнини Шоҳзамоннинг ўзи ёзди. Мусиқасини ҳам ўзи басталаган.
Мазкур таронада шунингдек, бошқа тарихий исмлар ҳам қўлланилган. Қўшиқ эса яқин кунлар ичида тақдим этилиши кутилмоқда. Премьера қилингач, қандай исмлар қўлланилганини билиб олишингиз мумкин.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Шоҳзамон яна бир қўшиқ тайёрлаган. Ҳиндистон воқеаси давом этади. “Ҳиндистондан хат” таронаси кўплаб шов-шувларга, гап-сўзларга сабаб бўлганди. Шу мавзуни давом эттиришга қарор қилган Шоҳзамоннинг янги қўшиғи “Малласоч мадам” дея номланган. Бу тарона ҳам унинг илк ижод намунаси каби ўзгача йўналишда бўлиб, бу сафар ҳам кутилмаган исм соҳибаларига аталган. Ушбу янгиликларнинг мусиқий талқини тез кунларда тақдим этилади.