Умидахондан узоқ кутилган мегапремьера
Сана: 29.10.2019
1951
Истеъдодли хонанда Умидахон мухлислари узоқ кутган янги қўшиғи ва унга ишланган клипни ниҳоят тақдим қилди. "Ҳалигача" номли мазкур тарона тингловчилар томонидан ижобий фикрлар билан кутиб олинди ва бу натижа, мусиқий асарнинг қисқа фурсат ичида оммалашишидан дарак беради. Кайфиятни кўтарувчи видеоклипи эса илк намойишиданоқ томошабинлар диққатини тортди. Клипда Феруза Норматова ҳамда Бахтиёр Турғунов яратган қаҳрамонларнинг оилавий можаролари ҳазиломуз тарзда кўрсатиб берилган. Видео асар режиссёри Сарвар Исаев. Тасвирчи Иззат Лутфуллаев. Умидахоннинг образи устида Лидия Андре ишлаган. Композиция муаллифи Шахбоз Носиржонов. Мусиқий безакчи эса Жасур Бадалбоев.