Отабек Муталҳўжаев соғлом бола йилига туҳфа тайёрлади.

Сана: 15.02.2014 4434

Ҳар ижоди билан  муҳлисларга олам-oлам шодлик улашувчи Отабек Муталҳўжаев “Соғлом бола йили”га бағишлаб янги тарона яратди. 

 

Болажонлар” деб номланган  қўшиқнинг мусиқаси Шуҳрат Зокиров, матни Тохир Муллабоев томонидан яратилган. Таронанинг иккинчи овози “Марварид” гуруҳи томонидан ижро этилган. Жажжи кичкинтойларга бағишлаб ижро этилган қўшиқлар ўзгача беғуборлиги, гўзал туйғуларга бойлиги билан ажралиб туради.Ушбу янги ижод маҳсули тез кунларда “Ўзбегим таронаси” радиосида тингловчиларга  тақдим этилади ва ўзининг ажиб, ёқимли наволари билан қалбингиз тўридан жой олади деган умиддамиз.  Шунингдек, ушбу  қўшиққа клип ҳам суратга олиниши маълум бўлди. Қайси иқтидорли клипмейкер билан ҳамкорлик қилиш ҳақида ҳали аниқ бир тўхтамга  келинганича йўқ. Видеоклипда  хонанда билан доимий равишда ҳамкорлик қилувчи “Марварид” гуруҳининг ижодкорларини ҳам кўришингиз мумкин. Отабек Муталҳўжаев кетма-кет ижодий янгиликлари билан барчани хушнуд этяпти. Ижодкорга ижодий ютуқларни  тилаб қоламиз!

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol