РОССИЯДА ЎЗБЕК КИНОСИ КУНЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА.
Шу кунларда Россияда “Ўзбек киноси кунлари” бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистондан йўл олган 34 нафар делегация вакиллари Москва шаҳрида ўз ижодий жараёнларини олиб боришмоқда. Ушбу кино кунларини ўтказишдан асосий мақсад, Россияда ўзбек кинематографиясини оммалаштириш, мамлакатлар, тарихан яқин халқлар ўртасидаги маданий ва мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашдан иборатдир.
Ҳа айтганча, таниқли актёрлар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Матёқуб Матжонов, Фотиҳ Жалолов, Ражаб Адашев, Карим Мирходиев, ёш актёрлар Адиз Ражабов, Хусан Рашидов, актриса Феруза Саидоваларнинг ушбу делегация таркибида борлиги Москалик ўзбек киноси мухлисларини жуда қувонтирди. Ҳозирда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигида таниқли кинорежиссёрлар Рустам Саъдиев, Умид Ҳамдамов, Сарвар Каримов ва бошқа ёш режиссёрлар Москвалик профессионал кинорежиссёрлар билан кино соҳасидаги алоқаларини ривожлантириш ва ҳамкорликда фильмлар олиш бўйича музокаралар олиб боришмоқда.
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ахборот хизмати