Райхон барчани бирдамликка чорлайди!

Сана: 05.08.2014 7078 қайноқ

Эстрадамизда кўп сонли мухлисларига эга хонанда Райхон ана шу мухлислари учун янги ва узоқ кутилган ижод намунасини тақдим этди. 

“Не бўлар?” дея номланган янги қўшиқ биринчилардан бўлиб “Ўзбегим Таронаси” радиостанцияси орқали премьера қилинди. Интернет оламида ҳам кўплаб талабларга сабаб бўлган таронанинг илк тингловчилари мазкур қўшиқ ҳақида фикр билдиришар экан, аввало тарона бошқа ижод намуналаридан мавзу жиҳатдан фарқ қилишини таъкидлашди. 

Райхон барчани бирдамликка чорлайди!

Дарҳақиқат, қўшиқ мавзуси ҳаётга бўлган иштиёқни ва ҳаётдан завқланишни тараннум этади. Инсонларни бирдамликка чорлаш ва ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш ғояси етакчилик қилувчи қўшиқнинг матни Қудратбекка тегишли. Тарона мусиқасини эса шахсан хонанданинг ўзи, яъни Райхон басталаган. Аранжировкасини Зафар Қодиров тайёрлаган. 

Райхон барчани бирдамликка чорлайди!

Мазкур таронага видеоклип суратга олингани ҳақида хабар бергандик. Тез кунларда тайёр бўлиши кутилаётган видео тез кунларда сайтимиз орқали премьера қилинади. Ҳозирча эса Райхон ижросидаги янги “Не бўлар?” қўшиғини тинглаб, баҳо беришингиз мумкин.

 Райхон барчани бирдамликка чорлайди!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol