"Авлоний" фильмининг премьераси бўлиб ўтди

Сана: 07.12.2019 1553

"Авлоний" фильмининг премьераси бўлиб ўтди

 

"Алишер Навоий" номидаги киносаройда "Авлоний" фильмининг тантанали тақдимот маросими бўлиб ўтди. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган “Авлоний” бадиий фильмининг премьера тақдимотига киношунослар, бир қатор актёр ва актрисалар, ОАВ ходимлари, журналистлар ва блогерлар ташриф буюришди.
Картинада Абдулла Авлонийнинг 1919 йилда Афғонистонга қилган дипломатик сафари ҳақида ҳикоя қилинади. Картина режиссёри Музаффар Эркинов. Абдулла Авлоний ролини Хоразм театри актёри Алишер Йўлдошев маромига етказиб ижро қилган. Қолаверса маҳоратли актёрлар Матёқуб Матчонов, Муҳаммадали Абдуқундузов, Аброр Йўлдошев, Жавоҳир Зокиров ҳам мазкур фильмда иштирок этишган. Фильмни суратга олиш ишлари апрель ойида бошланиб, август ойида ниҳоясига етди. Съёмка жараёнлари Хоразм, Қорақалпоғистон ва Қўқонда бўлиб ўтди.

Ҳа айтганча, мазкур фильмнинг бош рол ижрочиси Алишер Йўлдошев эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Шоҳруҳхоннинг падарибузрукворидир. 

"Авлоний" фильмининг премьераси бўлиб ўтди

 

"Авлоний" фильмининг премьераси бўлиб ўтди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol