Шаҳзода "Халқаро ҳунармандчилик фестивали"да

Сана: 12.09.2019 1685 қайноқ

Шаҳзода "Халқаро ҳунармандчилик фестивали"да

Маълумки, 11-16 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида "Халқаро ҳунармандчилик фестивали" бўлиб ўтади. Куни кеча мазкур фестивалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда эстрадамиз юлдузи Шаҳзода ҳам иштирок этди. Фестиваль доирасидаги концерт ва шоу дастурлар учун қурилган бир қатор катта саҳналарда ўз қўшиқлари билан нафақат фестиваль иштирокчиларини, балки, юртимиз ҳамда дунёнинг турли гўшасидан ташриф буюрган меҳмонларни хушнуд қилди. Илк маротаба ўтказилаётган "Халқаро ҳунармандчилик фестивали"даги иштирокидан саноқсиз йиғилган мухлисларнинг меҳр муҳаббатидан хонанданинг ўзи ҳам чексиз қувончга тўлди. Фестиваль ҳали энди бошланди. Олдинда яна бир неча кун байрам тантаналари давом этади. Шундай экан, сиз ҳам ташриф буюриб, юртимизга ярашган мана шундай байрам шодиёналарини гувоҳи бўлинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol