Шоҳруҳхон янги концерти учун ҳозирликни бошлаб юборди
Сана: 23.07.2019
2842
қайноқ
Халқимизни севимли хонандаси Шоҳруҳхон қизғин ижод палласида. Шу кунларда янги клипини намойиш этишни режалаштираётган хонанда яна янги ва катта лойиҳаларга қўл урди. Хонанданинг продюсери Иззатилло Намазовичнинг берган маълумотларига қараганда, Шоҳруҳхон ва унинг ижодий жамоаси 2020 йил февраль ойида бўлиб ўтадиган яккахон концерт дастурига тайёргарлик ишларини бошлаб юборган. Жорий йилда аншлаг тарзда ўтган дастур барчани ҳайратга солган эди. Кутилаётган янги концерт ҳам янада аъло бўлишига ишонамиз.