Дилсўз хоразмча қўшиқ куйлади

Сана: 30.07.2014 5090 қайноқ

Дилсўз ўзбек эстрадасида ўзининг самимийлиги, сокин бўлган тароналари билан мухлислар қалбидан жой олган. Куни кеча хонанда ижодидаги шўх таронани тақдим этди.

Хоразм наволари остида яратилган тарона “Гал бари” дея номланиб, рақсбоп қўшиқлар қаторига киради. Хонанда ижодида алоҳида ўринга эга бўлиши кутилаётган тарона халқ куйи ва халқ сўзи асосида яратилган. 

Дилсўз хоразмча қўшиқ куйлади

Мазкур қўшиқ илк марта “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали премьера қилинди. Мухлислар тарона янграгач, янги ижод намунаси ҳар тарафалама маъқул келганини билдиришди.

Бир неча йиллар аввал яратилган қўшиқни янгича йўналишда ва янги руҳда қайта тиклаган Дилсўзга "офарин" сўзларини айтишди. 

Дилсўз хоразмча қўшиқ куйлади

Дилсўз ижросидаги “Гал бари” таронаси сайтимизга ҳам жойлаштирилган. Aгар қўшиқ премьерасини тинглашга улгурмаган бўлсангиз, хозироқ тинглаб, баҳо беришингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol