Манзурадан ваъада қилинган саундтрек

Сана: 24.02.2021 1182

Хонанда Манзура узоқ кутилган мусиқий асарини премьера қилди. “Дайди дилим” деб номланган мусиқий асар биласиз янги “Дайди қиз” номли телесериал учун саундтрек ҳисобланади. Ушбу ижод намунси ҳақида хонанданинг ўзи шундай дейди:
“Дайди қизнинг дафтари” Солиҳ Қаҳҳорнинг асари, биламанки, кўпгина мухлисларимиз мазкур асарни мутолаа қилишган. Сериални эса интизорлик билан кутишяпти. Менга бу лойиҳада иштирок этиш жудаям қизиқ бўлди. Қўшиқларни ўзим басталадим. Тахминан 3-4 та таронам бу сериалга саундтрек бўлади. Ҳали ёзилмаганлари ҳам бор. Иккитасини ёзиб тугатдик. Бири “Дайди дилим”. Биламан актёрлар жамоаси жудаям кучли. Яқин кунларда ойнайи жаҳон орқали бу сериални томоша қиласизлар.”
Тинглаганингиздек Манзурадан янгиликлар бисёр, олдинда яна янги тароналар сиз-у бизни кутмоқда.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol