Жаҳонгир Позилжонов оталик бахти ҳақида қўшиқ куйлади
Фарзанд - ҳар бир ота-она учун энг азиз неъмат ҳисобланади. Бежизга юртбошимиз томонидан 2014-йил “Соғлом бола йили” дея аталмади.
Жаҳонгир Позилжонов оталик бахти, фарзанд қадри ҳақида ўз йўналишида қўшиқ куйлади. “4 та қизни соғиниб” дея номланган қўшиқ хазиломуз тарзда ёзилган бўлса-да, бироқ бугунги кундаги долзарб мавзу танланган. Бугун ўғил фарзандни қиз фарзанддан устун кўрувчи ва шу орқали хатто оиласидан ҳам воз кечаётган оталар ҳаётда кўплаб учрайди. “Божалар” гуруҳи аа шундай нозик мавзуни қўшиқ тарзида куйлашга қарор қилди.
Куни кеча мазкур таронага клип ҳам суратга олинди. Клипнинг трек қисмини тасвирга олиш жараёнидан олинган фотосуратлар жойлаштирилган.
Клипда Жаҳонгир Позилжоновдан ташқари, Жавлон Шодмонов ҳам иштирок этган. Бундан ташқари, “Қувноқлар ва зукколар” танловининг терма жамоаси аъзолари ҳам клипда роль ижро этишди.
Ҳам сюжет, ҳам трек йўналишида тасвирга олинган клипда Жаҳонгир Позилжоновнинг 2 нафар қизи ва Жавлон Шодмоновнинг ҳам қизи иштирок этишди.
Клип тайёр бўлгач, актёр оталар қизларининг маҳоратига баҳо беришингиз мумкин бўлади. Тарона эса тез кунларда мухлисларга тақдим этилади.