“Кузда гуллаган дарахт” мелодрамик-драма тез кунда

Сана: 29.01.2015 5504

Тез кунларда катта экранларга чиқиши кутилаётган янги кинокартина “Кузда гуллаган дарахт” деб номланади. Кузда ҳам дарахт гуллайдими?.. Бу савол кўпчиликни ўйлантириши табиий, нима учун фильм бундай номланган, ҳақиқатдан ҳам шундай дарахт борми... Фильм премьерасидан сўнг ана шу саволларга жавоб топишингиз мумкин бўлади.

“ACTOR ACTION” студияси томонидан яратилган мазкур фильм мелодрамик-драма жанрида яратилган. Таниқли актёр Алишер Узоқовнинг навбатдаги режиссёрлик иши ҳисобланган янги картинада эл назаридаги, истеъдодли актёрлар ансамбли жалб этилган. Яъни, Раъно Ярашева, Раъно Шодиева, Шаҳзода Матжонова, Алишер Узоқов, Бобур Йўлдошев, Фарҳод Абдуллаев каби таниқли ижодкорлар иштрок этишган.

“Кузда гуллаган дарахт”  мелодрамик-драма тез кунда

Фильмда асосан, бугунги кунда атрофимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларда инсоний муносабатларнинг ўрни, одамлар орасидаги меҳр-оқибат ва оилада яқинларнинг қадр-қиммати каби ғоялар илгари сурилган. Ҳаётда ҳар бир инсоннинг азиз экани, бир-бирини эъзозлаш лозимлиги, қолаверса энг нозик туйғуларда адашмаслик зарурлиги картинанинг асосий мавзуси ҳисобланади. Сценарий устида бир йилдан ортиқ вақт ишлаган Алишер Узоқов, фильмни тасвирга олиш жараёнларида ҳам анча мураккабликларга учради. Аммо, олдига қўйган мақсади сари интилган режиссёр бунинг уддасидан чиқди, дейишимиз мумкин. Албатта бунга энг олий ҳакам ҳисобланмиш томошабинлар баҳо беришади.

“Кузда гуллаган дарахт”  мелодрамик-драма тез кунда

Фильмда режиссёрнинг таклифи билан картина директори вазифасини бажарган Camedy.uz резиденти Иноятилло Сатторов шундай дейди: “Фильмнинг энг мураккаб кадрларини Жиззахнинг Зомин туманидаги ўрмонларда, совуқ кунларда суратга олдик. У ерда фильмнинг энг асосий қаҳрамони тасвирга олинган, буни катрина намойишида томоша қилишингиз мумкин бўлади”. Фильм сюжетини ҳар бир инсон ҳаётга бўлган қарашлари ва воқеаларни ўз нуқтаи назарида қабул қилишига қараб баҳолайди. Премьерани кутиб қоламиз.    

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol