"Қўқон шамоли" номли бадиий фильмнинг суратга олиш ишлари давом этмоқда
Сана: 03.06.2019
2399
қайноқ
Жорий йилнинг май ойидан бошлаб Қўқон тарихи ва маданияти давлат музейида жойлашган Худоёрхон ўрдасида “Ўзбеккино” миллий агентлиги ижодкорлари томонидан, Дилмурод Масаидов режиссёрлигида "Қўқон шамоли" номли бадиий фильмнинг суратга олиш ишлари бошлаб юборилган эди.
Фильмда Қўқон адабий муҳитининг ёрқин намоёндалари Амир Умархон ва шоира Нодирабегимлар ҳаёти ва ижоди ёритилган. Фильмнинг сценарий муаллифи Қўқон давлат педагогика институтининг кафедра мудири филолог, олима Зебохон Қобилова.
Фильмда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар Шоҳида Исмоилова, Гулбахор Юлдашева, Ҳошим Арслонов, Фурқат Байдиев ҳамда Ўзбекистон халқ артистлари Муҳаммад Рафиқов, Бобур Йулдошев ва бошқа актёрлар иштирок этишмоқда.