Бунёдбек Саидовдан премьералар кетма кетлиги
Сана: 12.05.2019
2120
"Ниҳол" мукофоти совриндори Бунёдбек Саидов апрель ойида "Халқлар дўстлиги" санъат саройида бўлиб ўтган янги концерт дастурида бир нечта янги тароналарини тақдим этган эди. Хонанда ушбу қўшиқларни мухлисларнинг талаб ва истакларига биноан бирма бир премьера қилмоқда. "Ҳабиби" ва "Она қизим" қўшиқлари ҳам шулар жумласидандир. Биринчи композиция Эркин Воҳидов сўзи, Алишер Шайдо мусиқаси билан яратилган бўлса, иккинчиси Алишер Шайдо билан ҳамкорликда ёзилган. Ҳар икки қўшиқнинг мусиқий безакчиси Сардор Қурбонов. Тароналар концертнинг ўзидаёқ тингловчилар эътиборини торта олгани сир эмас. Бу композициялар хонанданинг барча мухлисларига ҳам манзур келади деб ўйлаймиз.